10:06 / 04.07.2022
1 868

Драган Черан: "Эронлик журналистлар тўполон қилмоқда"

Драган Черан: "Эронлик журналистлар тўполон қилмоқда"
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси сардори Драган Чераннинг бошқа чемпионатга кетмоқчи эканлиги борасида миш-мишлар тарқалган эди. Айниқса, форс ҳамкасбларимиз ижтимоий тармоқларда шу қадар кўп ёзишди-ки, хатто кўплаб ватандошларимиз болқонлик ҳужумчини тез орада "Персаполис"га ўтишини тахмин қилишни бошлади. Вазиятни ойдинлаштириш мақсадида "Пахтакор" етакчиси билан суҳбат қурдик.

Драган айтингчи, сизни "Персаполис"га ўтишингиз борасидаги миш-мишларга муносабатингиз қандай?
- Ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман. Жамоамда бахтлиман. Шу ерда қолишни истайман. Очиғи, ҳар йили шу ҳақидаги хабарлар пайдо бўлади. Аммо якунда Тошкентда қоламан. Бунга кўникиб ҳам қолдим. Айниқса, "Персаполис" мухлислари ва эронлик журналистлар мени трансферим борасида ижтимоий тармоқларда "тўполон" қилишмоқда. Бу футболчи учун ёқимли ҳолат.

Келажак учун режаларингиз қандай? Бошқа мамлакат клубларидан таклифлар етарлича, деб эшитган эдик?!
- Мана бир неча йилдирки, турли таклифлар қабул қиламан. Осиёнинг деярли барча мамлакатидан вариантлар бўлди. Бироқ "Пахтакор"да ўзимни яхши ҳис қилганим учун ҳам ҳеч қаерга кетишни истамадим. Ҳозир ҳам қароримни ўзгартирганим йўқ. Ўзбекистон ҳар томонлама менга маъқул келди. Оилам ҳам ёнимда. Инсон бахтли бўлиши учун жуда кўп нарса керак эмас. Борини қадрлашни билса кифоя.

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев сизни жамоасида кўрмоқчи бўлганини. Лекин трансфер амалга ошмаганини айтган эди. Режангизда "Насаф"га қайтиш борми?
- Қаршида мен ўз футболчилик фаолиятимни йўлга қўйганман, деб айта оламан. У ерда мени қайта ишга тушуришгандек бўлди. Футболчилик карьерамда ўсиш кўзга ташланди. Ўзимга бўлган ишончим ортди. Шу боис, "Насаф" доимо менинг қалбимда бўлади. "Аждарлар" энг қийин вазиятда қолганимда менга ёрдам қўлини чўзди. Оёққа туришимга кўмак берди. Шу боис, бу нарсани ҳеч қачон унутмайман.

Балки келаси мавсумни "Насаф"да бошларсиз?
- Тўғриси, бирор нарса дейиш қийин. Бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Олдиндан бирор нарса демоқчи эмасман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ҳозир "Пахтакор" билан шартномам бор ва "шерлар" шарафини ҳимоя қиламан.

Ҳозир Максим Шацкиҳ "Пахтакор" спорт директори сифатида иш бошлади. Нима деб ўйлайсиз, у суперклуб туза оладими?
- Барчасини вақт кўрсатади. Ҳозир бирор нарса дея олмайман.

Миш-мишларга қараганда, "Пахтакор" жамоасида молиявий муаммолар кўзга ташланаётган экан. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин?
- Шахсан мен буни сезганим йўқ. Футболчилар ҳам. Маошлар ўз вақтида берилмоқда. Клубдаги барча ишлар стабил давом этяпти. Раҳбарият ўзгаргани билан "Пахтакор" профессионал клуб бўлиб қолаверади.

Жорий мавсумда чемпионлик учун курашда авжида. Қайси жамоа якунда Суперлига олтин медалларига эга чиқади, деб ўйлайсиз?
- Бу ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Бир йўла бир нечта клубда чемпионлик учун имконият бор. Билмадим, якунда уларнинг қай бири ғолиб чиқади. Аммо бундан мухлислар ютиши аниқ. Давом этаётган чемпионат жуда қизиқ бўлишига ишончим комил. Энг муҳими, соғлом рақобат бўлса, бундан барча ютади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Драган Черан: "Эронлик журналистлар тўполон қилмоқда"