
"Торпедо" президенти Денис Маслов нега жамоага ўзбекистонлик ўйинчи Ҳожимат Эркинов жалб қилингани борасидаги саволга жавоб берди.
– Нега Эркинов билан шартнома имзолашга қарор қилдингиз?
– У ҳужумкор инсайд. Унда яхши тезлик бор – бундай ўйинчи жамоамизда шунчаки йўқ, бутун РПЛда эса жуда кам. Йигитчада ажойиб дриблинг бор, у жарима майдончасига ўзи кириб боришдан қўрқмайди. Бир қанотда Султонов, бошқасида эса Эркинов ўйнашини режалаштирмоқдамиз. Биз унга жуда ҳам ишонамиз. Макс билан биргаликда музокаралар учун Ўзбекистонга учдик ва у ерда уч кун бўлдик.
– Нега уч кун?
– Сабаби шарқ – нозик иш. 120та сомса емагунингча, ҳеч ким мулоқот қилмайди (кулади).
– Айнан ким Эркиновни бизга ўтишга ишонтирди? Адашмасам, унга кўплаб даъвогарлар бор эди.
– Биринчи марта футболчиларни жамоага таклиф қилаётганимиз йўқ, биз ишонтиришни биламиз. Қолаверса, Шомуродов мисоли ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.