Швециялик чечен Ҳамзат Чимаевнинг Гилберт Бёрнс билан тўқнашувига ҳам 3 ойдан ошди. Бу вақт оралиғида Дана Уайт UFCнинг янги юзига айланиши кутилган йигитнинг кейинги рақибини эълон қилгани йўқ. UFC 273 мусобақасида юз берган воқеа бунга туртки берган бўлса ажаб эмас. Ўша оқшом Чимаев барча сингари оддий инсон эканлиги "фош бўлди".
У кўплаб жангчилар таърифлаганидек, супер одам эмас экан. Бразилиялик жангчи билан тўқнашув Ҳамзатнинг шу кунга қадар очилмаган қирраларини оммага намойиш этди. Тўғри, "Борз" жангдан сўнг кучсизлашгани йўқ, аммо фанатлар армиясида иккиланиш пайдо бўлди. Мухлисларни тушуниш мумкин, Чимаев планкани шу қадар баланд олди-ки, сўнгги жангида уни ярмига ҳам ета олмади.
Ҳозир дивизиондаги бошқа жангчилар ундан қўрқмай қўйди. Топ-15га эндигина кирган Мишел Перейра ҳатто унга "визов" ташлашга ҳам улгурди. Яқиндагина топ-5даги жангчиларнинг тушига кириб чиқаётган Ҳамзат аллақачон аввалги обрўсини йўқотди. Ортда қолган 3 ой давомида унинг кейинги рақиблари борасида кўплаб миш-мишларга дуч келдик.
Айрим нашрлар уни Колби Ковингтон билан тўқнаш келишини тахмин қилган бўлса, бошқалар Нейт Диас, Белал Муҳаммад ва Леон Эдвардсни асосий номзод қилиб кўрсатди. Бу орада Ҳамзатдан медиа оламда ортда бўлган Эдвардс титул учун даъвогарга айланган бўлса, Белал Муҳаммад ўзи сингари мағлубият нима эканлигини билмай келаётган Шон Бреди билан жанг қилиш имкониятини қўлга киритди. Чимаев эса, барчасини индамай ташқаридан томоша қилишга мажбур бўлмоқда.
Яқиндагина фаластинлик жангчи Ҳамзат томонидан қолдирилган твитга жавоб қайтарди. Деярли бир ярим ой аввал ёзилган твитда Чимаев яқин кунларда Диас билан тўқнаш келиши, кейин октагонда Белал Муҳаммаднинг додини беришини башорат қилган эди. У кулаётган изоҳ орқали Чимаевнинг твитига реакция билдирди.
Дана Уайт эса, UFCнинг янги юлдузини ким билан октагонда тўқнаш келиши борасида якуний қарорга кела олмаётганини тан олди. Промоушен раҳбари швециялик чеченни кескин танқид қилмоқда:
"Ҳамзат бу борадаги фикрларим тўғри эканлигини яна бир бор исботлади. Яқиндагина у энг "оч" жангчиларимдан бири эди. У 77-84-93 кг оғирликдаги жангчилар орасида тенгсиз бўлмоқчи эканлиги қайта-қайта такрорлаётганди. Бугун эса, катта пуллар келиши билан мўмин-қобил йигитга айланди. Тўғриси, билмадим. Ҳозирча, Ҳамзат борасида ҳеч қандай режам йўқ".
Катта эҳтимол билан, Уайт шу йўл орқали Ҳамзатнинг гонорарини туширмоқчи. Дана бир неча маротаба Чимаев учун энг идеал рақиб Колби Ковингтон эканлигини такрорлаган. Шунга қарамай, муаммо актуаллигини йўқотгани йўқ. Агар Чимаев ўзи учун миллионларни сўрашда давом этса, промоушен раҳбари "тўнини тескари кийиб олиши" аниқ. Муносабатлар ўнгланмаса, Чимаев Бёрнс билан реваншда иштирок этишга мажбур бўлади.
Ёки Камару Усман билан жангда енгилиши тахмин қилинаётган Леон Эдвардс ҳам навбатдаги рақибга айланиши мумкин. Умуман олганда, ҳозирги вариантлардан бирортаси Чимаевни чемпионлик камарига яқинлаштирмайди. Аксинча, орқага суриб ташлаши мумкин. Бу вазиятдан чиқиб кетишни биргина йўли қолди. У хам бўлса, "борз"нинг кўзларида кўринмай қолган ёввойи оловни тиклаш! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар