
Диего Армандо Марадонанинг ўғли Диего Синагра аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала унинг отаси ўйнаган “Наполи”га эмас, балки “Рома”га ўтганига эътироз билдирди.
- Буни эшитиб, жуда хафа бўлдим. “Наполи”нинг пули кўп, биз келаси мавсум ҳам Чемпионлар лигасида қатнашамиз. Лекин Дибала Рим клубини танлади.
Бу “Наполи” учун катта йўқотиш. Жамоа ҳозирги таркиб билан фақат 5-6-ўринлар учун кураша олади холос, - деди Диего Синагра Марадона.
28 ёшли Дибала етти йил “Ювентус”да тўп сурган ва Италия чемпионатининг энг кучли ҳужумчиларидан ҳисобланади. Пауло Турин клубида жами 293 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 115 та гол ва 45 та ассист расмийлаштирди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.