13:57 / 28.08.2022
945

Ўзбекистон дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади

Ўзбекистон дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади
Босния ва Герцеговинада дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди. Унда Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар қилди.

Сараеводаги мусобақаларнинг сўнгги кунида Барчиной Қодирова (-70 кг) финалда италиялик рақибасини таслим этиб, жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Бу билан у Диёра Келдиёровадан сўнг кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган иккинчи ўзбекистонлик дзюдочимизга айланди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, -90 кг вазнда Аббос Шермаҳматов кумуш медални қўлга киритди. У финалда имкониятни венгриялик рақибига бой бериб қўйди.

Жаҳон чемпионатида Алишер Саманов (-81 кг), Шоҳжаҳон Отабоев (-66 кг) ва Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг) кумуш медалга сазовор бўлишди.

Хуршида Раззоқбердиева (-63 кг), Самариддин Муҳбиддинов (-73 кг) ва Умидахон Бурхонжонова эса (-44 кг) бронза медалга эга чиқишди.

Босния ва Герцеговинада 24-28 август кунлари бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 60 та мамлакатдан бўлган 400 нафардан зиёд дзюдочилар медаль учун кураш олиб боришди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги ЖЧда 4-ўринни эгаллади