
Европа Лигаси 1-тури доирасидаги "Лудогорец" - "Рома" учрашуви якунига етди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Болгария клубининг голларига Калу ва Бонато муаллифлик қилган бўлса, римликларнинг ягона голи легионеримиз Элдор Шомуродов номига ёзилди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 9, 2022
Учрашув якунига етгач, "Whoscored" портали футболчиларга қўйилган балларни маълум қилди. Шомуродов портал томонида 7 балга лойиқ кўрилган бўлиб, "Рома"нинг иккинчи энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Пауло Дибала эса 7.1 балл олган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар