Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Афсуски дуранг натижаси қайд этилди. Биз албатта кўпроғини ният қилгандик. Бунга бир қатор сабаблар бор. Биринчидан мезбонлар биринчи таймнинг ўзидан вақт чўзишни бошлади ва мана шу натижани сақлаб қолишга уринди. Биз икки очко йўқотдик. Дастлабки бўлимда менимча 30 дақиқа футбол ўйнадик, қолган 15 дақиқада эса рақиб футболчиларининг тўпни тепиб юбориши ва уларга ёрдам кўрсатилиш гувоҳига айландик. Тўғри бу футболдаги айёрликлар, баъзан натижа ҳам келтиради.
Аммо бундай футбол билан ривожланиш бўлмайди. Танаффус вақтида футболчиларимиз ҳатто терлашмаганди, сабаби ўйинда кўп пауза бўлди.
Ўз шогирдларимга эса раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Афсуски йўқотилган икки очко ўрнини энди бошқа ўйинда тўлдиришга ҳаракат қиламиз, - деди Самвел Бабаян.
- Кубок ярим финалида ҳам шу жамоага қарши ўйнайсизлар. Бугун тактика тузаётганда ўша ўйин ҳақида ҳам ўйладингизми?
- Кубок доирасидаги баҳсгача ҳали вақт кўп. Бугунги учрашувга қилган барча режаларимиз ўхшади, фақат гол уролмадик холос. Кубок ўйини ҳақида кейинроқ ўйлаймиз.
- Жасур Яхшибоев 90 дақиқага тайёр эмасми?
- Жасур узоқ вақт давомида футбол ўйнамади, шу боис ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бугун 30 дақиқа ўйнади холос. Оиласида содир бўлган қайғули ҳодиса ҳам унга таъсир қилди. Мавсум охирида Яхшибоев ўз даражасини кўрсатади деб ўйлайман.
- Жамшид Болтабоев бугун майдонга тушганида "Навбаҳор"да ғалаба учун имконият кўпроқ бўлармиди?
- Ўйиндан аввал ҳам айтдим, Жамшид жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири. Бироқ унинг ўрнига бугун жамоа сардори тушди ва юқори савияда ўйнади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...