Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн (55.3 кг) тоифасида WBА ва IBF чемпиони бўлиб турган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8КО) навбатдаги ҳимоя жангини ўтказиши кутилмоқда.
IBF ташкилоти Аҳмадалиев ва ушбу йўналишда 1-рақамли мажбурий даъвогар ҳисобланган филиппинлик собиқ жаҳон чемпиони Марлон Тапалес (36-3-0, 19 КО) жангига буйруқ берди.
Ташкилот бу ҳақда ҳар иккала боксчиларнинг жамоасига хат юбориб, музокалар олиб бориш учун 25 октябрга қадар муддат белгилади. Агар томонлар белгиланган вақтда келишувга эришмаса, жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун очиқ промоутерлик савдоси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев сўнгги жангида WBА камарини Ронни Риосдан ҳимоя қилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи