Беларусь чемпионати олий лигасида “Энергетик-БГУ” футболчилари биринчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини бой берди.
Минсклик “талабалар” сафар учрашувида “Минск” жамоаси билан куч синашиб, ўйинда ҳисоб очилмади.
Кучли ёмғир остида ўтган баҳсда чемпионат тўпурари Бобур Абдухолиқов ҳарчанд уринмасин, мезбонлар дарвозасига йўл топа олмади.
Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, Бобур жорий мавсумда илк бор кетма-кет иккита учрашувни голсиз тарк этди. Айни пайтда ҳамюртимиз ҳисобида 22 та баҳсда киритилган 20 та гол бор. Тўпурарлар пойгасида легионеримизни таъқиб қилаётган асосий рақобатчи “Минск” ҳужумчиси Владимир Хвашинский ҳам майдонни голсиз тарк этгани боиз мувозанат ўзгармади. Унинг ҳисобида 12 та гол мавжуд.
“Энергетик-БГУ” дурангдан сўнг очколари сонини 45 тага етказди ва мусоба пешқадами “Динамо-Минск”дан бир очкога ортда қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи