Шарофиддин Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди

Шарофиддин Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

-102 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди.
Шарофиддин Олимпиада чемпионидан олтин медални тортиб олди
Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдириб, олтин медал соҳибига айланди.

Силтаб кўтаришда 196, икки курашда эса 368 кг қайд этган самарқандлик полвонимиз терма жамоамиз ҳисобига яна 2 кумуш медални келтирди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар