
Ўзбекистонлик менежер, "Бек" спорт клуби мутасаддиларидан бири Исломиддин Абдуманнобов АҚШдаги "Genesis Training Academy" спорт клуби билан шартнома имзолади.
Энди ёш жангчиларимиз америкалик Жейкоб Рамос қўл остижа машғулот ўтказиши мумкин. У UFC, "Беллатор" ҳамда PFL промоушенларида жанг қилаётган 25 дан зиёд спортчиларнинг мураббийи ҳисобланади. Улар орасида UFC собиқ чемпиони Камару Усман ҳам бор.
Рамос мураббийлик қилаётган спорт залида яна бир машҳур ММА устаси Жастин Гэтжи ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирча ўзбекистонлик спортчилардан 18 ёшли Асадбек Муҳаммадалиев Жейкоб қўл остида шуғулланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар