date
views 5 429

Жейми Варди: Чемпионлик – «Лестер» тарихидаги энг буюк лаҳзадир

Жейми Варди: Чемпионлик – «Лестер» тарихидаги энг буюк лаҳзадир

“Лестер” жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди унинг клуби Англия чемпион бўлганлигидан мамнун эканини айтиб, бу борада ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

“Бу тушунтириб бўлмас ҳиссиёт. Биз сингари чемпион бўлган жамоалар ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман. Мавсум бошида мақсадимиз АПЛда жон сақлаб қолиш эди. Бугун эса биз чемпионликни нишонлаяпмиз. Ҳар бир футболчининг жонкуярлиги эвазига бугун муваффақият нашидасини суряпмиз.

Бу “Лестер” тарихидаги энг буюк лаҳзадир. Биз ана шу тарихнинг бир қисми эканимизда ғурурланамиз. Машғулотлардаги ҳар бир дақиқа мана шу лаҳза учун амалга оширилганди”, – деди Варди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жейми Варди: Чемпионлик – «Лестер» тарихидаги энг буюк лаҳзадир