01:32 / 01.11.2022
1 692

А Серия. «Рома» бир киши кам бўлиб ўйнаган рақиби устидан иродали ғалабага эришди

А Серия. «Рома» бир киши кам бўлиб ўйнаган рақиби устидан иродали ғалабага эришди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган ўйинда «Рома» 31 октябрь, душанба куни «Верона» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Павел Давидович ҳисобни очди. 36-дақиқада эса Давидовичнинг ўзи қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда «Верона» бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Биринчи бўлим сўнгида Николо Заниоло ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда римликлар ўйинни назорат қилди ва 88-дақиқада Кристиан Волпано ғалаба голини урди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Стефан аш-Шарави ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

83-дақиқада Элдор Шомуродов Камара ўрнига майдонга тушди.

Ушбу ғалабадан сўнг Жозе Моуриньо шогирдлари очколари сонини 25 тага етказиб, 4-ўринни эгаллади. «Верона» эса 5 очко билан 19-поғонани банд этди.

«Верона» – «Рома» 1:3
Голлар
: 1:0 – 27 Давидович, 1:1 – 45 Заниоло, 1:2 — 88 Волпано, 1:3 — 90+2 Аш-Шарави
«Верона»: Монтипо, Фараони, Чеккерини (Хин, 46), Гюнтер, Давидович, Депаоли, Велозу (Маняни, 68), Тамез, Онгла (Сулемана, 86), Анри (Журич, 78), Каллон (Лазанья, 46).
«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини (Матич, 66), Рожер, Кристанте (Аш-Шаарави, 46), Пеллегрини, Камара (Шомуродов, 83), Заниоло (Волпато, 57), Абраҳам, Залевски (Белотти, 57).

Огоҳлантиришлар: Чеккерини (20), Кристанте (23), Онгла (71), Хин (81).
Четлатиш: Давидович (36).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. «Рома» бир киши кам бўлиб ўйнаган рақиби устидан иродали ғалабага эришди