23:00 / 15.11.2022
1 522

Футболчилар баҳс бойлади: Ўзбекистон ютадими ёки Қозоғистон?

Футболчилар баҳс бойлади: Ўзбекистон ютадими ёки Қозоғистон?
16 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун саф тортади.

Қозоғистон миллий терма жамоаси сардори Асхат Тагиберген ушбу мамлакат премьер-лигасида ўзи билан бирга “Тобол” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев билан ўртоқлик баҳсида ким ғалаба қозониши бўйича баҳс бойлади. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар тарқатди.

- Менинг жамоадошим бор – Игорь Сергеев, биз у билан гаров ўйнадик. Эртага ким ютишини билиб оламиз.

- Ўртага нима қўйилди, айта оласизми?
- Йўқ, бу шахсий ишимиз.

- Игорь Сергеев билан ўйинни муҳокама қилдингизми?
- Биз гаплашиб олдик. У “Ким кучли бўлса, ўша ютсин”, - деди.

Қозоғистон футболи ўзбекистонлик чарм тўп усталари ва мухлисларига яхши таниш. Қўшни мамлакат премьер-лигасида бу мавсум уч нафар футболчимиз тўп тепди.

Игорь Сергеев “Тобол” жамоаси сафида чемпионат бронза медали билан тақдирланди. 29 ёшли ҳужумчимиз миллий чемпионатда 26 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Бундан ташқари, тажрибали форвард Қозоғистон кубогида иккита ўйинда ўз ҳисобига бир жуфт гол ёздириб қўйди. Европа Чемпионлар лигаси саралаш турнирида икки маротаба майдонга тушиб, “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасидаги голлари ҳисобини очди. Шунингдек, Конференциялар лигасида ҳам иккита маротаба ўйин ўтказди.

Игорь Сергеевдан ташқари, Шаҳбоз Умаров ва Одилбек Абдумажидов Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Премьер-лигада бу жамоа ўзи кўзлаган совринли ўринлардан қуруқ қолди. Лекин шимкентликлар Қозоғистон кубогида муваффақиятли қатнашиб, ўз тарихида илк бор ушбу нуфузли совринни қўлга киритди.

Мавсум ярмида Беларуснинг БАТЭ клубидан ижарага олинган Шаҳбоз Умаров премьер-лигада тўққизта ўйинда учта, кубок мусобақасида олтита баҳсда битта голли пас узатди. Қозоғистон кубоги соҳиби бўлган 23 ёшли ҳужумкор футболчимиз ижара муддатини якунлаб, шартномаси давом этаётган БАТЭга қайтиб боради.

21 ёшли марказий ҳимоячимиз Одилжон Абдумажидов премьер-лигада жами 23 та беллашувда қатнашиб, иккита гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, “Ордабаси”нинг ғалабаси билан тугаган кубок турнирида олти маротаба майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Сергеев 2013 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Тажрибали ҳужумчимиз ҳозиргача 65 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19 та гол ёздириб қўйган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футболчилар баҳс бойлади: Ўзбекистон ютадими ёки Қозоғистон?