Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Энергетик-БГУ" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов Россияга қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
- Россия билан биринчи марта ўйнаяпмиз. Ўзига хос тарихий учрашув бўлади. Бу борада нима дея оласиз?
- Худо хоҳласа, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Халқимизни хурсанд қилиш ниятидамиз.
- Терма жамоа йиғинидан кейинги режалар қанақа?
- Йиғин якунлангач, яна Беларусга қайтишим керак. БАТЭ билан Кубок доирасидаги ўйинимиз бор. Ўша ўйиндан сўнг дам олишга чиқамиз. Озгина дам олиб, кейин бир қарорга келамиз.
- Польша ва яна турли Европа клубларидан таклифлар борлигини эшитдик...
- Ҳа, таклифлар бор. Худо хоҳласа, чемпионат ўйинларини тугатиб, шошмасдан бир қарорга келамиз.
- Клуб раҳбарияти ва менежерлар ҳал этишадими ёки барибир сиздан ҳам сўрашадими?
- Охирги сўзни мен айтаман. Хоҳишимга қараб, йўл тутилади.
- Ўзингизга қолса, қайси вариантни танлаган бўлардингиз?
- Европанинг кучлироқ чемпионатида тўп тепиш ниятидаман.
- "Энергетик-БГУ" клуби вакиллари қандай фикрда?
- Улар кучлироқ чемпионатга йўл олишимни исташади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди