Хосе Антонио Камачо: Афсуски бу йил «Барселона» чемпион бўлади

Хосе Антонио Камачо: Афсуски бу йил «Барселона» чемпион бўлади
Хосе Антонио Камачо: Афсуски бу йил «Барселона» чемпион бўлади

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хосе Антонио Камачо Испания чемпионатида ғолиблик учун кетаётган кураш ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

- Афсуски «Барселона» чемпион бўлади. Мен «Атлетико»нинг «Леванте»дан учраган мағлубиятидан жуда ҳайрон қолдим. Улардан бундай ўйин кутмагандим, - дейди Камачо.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Барселона» 88 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Жамоа охирги турда «Гранада»га қарши майдонга тушиши лозим. Иккинчи ўриндаги «Реал» ҳисобида эса 87 очко бор.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар