“Навбаҳор” клуби яқинда тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг трансферини эълон қилди. 32 ёшли футболчи ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказганидан хабардорсиз.
Суперлига доирасидаги баҳсларда у 23 та ўйинда 13 та гол урди. Абдуҳолиқов “Навбаҳор”да ҳам тўпурарлик салоҳиятини кўрсата олиши кутилмоқда.
Янги жамоасининг Туркиядаги йиғинига қўшилгач, футболчи Sports.uz журналистининг саволларига жавоб берди.
- “Навбаҳор”дан сизга илк таклиф қачон бўлганди ва музокаралар қийин кечмадими?
- Ёздан бери музокаралар давом этарди. Жуда қийин кечди, музокаралар узоқ бўлди. Насиб қилган экан, мана “Навбаҳор”га қўшилдим.
- Бунгача ҳам фаолиятингизни “Навбаҳор” клубида давом эттириш имконияти бўлганди. Балки бу ерга эртароқ келганингизда қандайдир совринларга эга чиққан бўлишингиз ҳам мумкин эди. Клубга келишда кеч қолмадим деб ўйлайсизми ё айни вақтида келдим, деган фикрдамисиз?
- Ҳа, бир неча мавсум давомида таклифлар бўлган. Айни вақтида келдимми ёки йўқми, буни чемпионат сўнгида биламиз. Албатта, яхши ният қиламиз.
- Бош мураббий Самвел Бабаян билан илгари ҳам йўлларингиз кесишган, бирга фаолият олиб боргансизлар. Ҳозирда мураббий билан муносабатингиз қандай? Агар суҳбатлашган бўлсангиз, жамоадаги ролингизни қандай тасвирлади?
- Муносабатларим яхши, ёмон бўлганида чақирмаган бўларди. Шу ўринда битта нарсани айтиб ўтишим керак, қарзни қайтариш вақти келди. Яъни, менга ёш пайтимда “Пахтакор” сафида ишонч билдирган. Шунинг учун қарзни қайтаришни айни пайти деб ўйлайман. Ҳаммамиз инсонмиз.
- Туркияда “Навбаҳор”нинг машғулотига қўшилдингиз. Бу билан янги клубдаги ҳаётингиз бошланди. Таассуротлар қандай?
- Йиғин яхши ўтяпти. Ҳар доимгидек жамоа илиқ кутиб олди. Кўп инсонларни танийман. Муаммо йўқ.
- “Навбаҳор” таркиби кучли, совринлар учун курашяпти. Бу йил Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этади. Табиийки, тўпурар ҳужумчи сифатида сизни таклиф қилишди. Энди Абдуҳолиқовдан кўп нарса кутилади. Босим ҳам бўлади. Доим ўйнаган клубларингиз каби “Навбаҳор”да ҳам тўпурар бўлишга ваъда бера оласизми?
- “Навбаҳор”га ўтишимга асосий сабаблардан бири бу мухлислар тўла стадионда ўйнаш, “аура”ни ҳис қилиш. Тўғри, босим бўлади. Насиб қилса, босимни енгга оламиз. Голлар эса бўлади. Ваъда бера олмайман. Чунки барчаси фақат Аллоҳга аён. Аммо максимум даражада ҳаракат қиламан.
- “Қизилқум”дан кетганингиздан сўнг “Сурхон”га ўтишингиз кутилганди. Бу нима учун амалга ошмади? Қолаверса, четдан ҳам сиз учун вариантлар ҳам бор эди-а?
- Ҳеч ким билан келишув бўлмаган. Фақат таклифлар бор эди. Ҳа, кўп эди, таклифлар. Лекин “Навбаҳор” насиб қилди. Клуб раҳбарияти, мухлислар, совринли ўринлар, мана шулар “Навбаҳор”га ўтишимга туртки бўлди. Четдан? Ҳа, у ердан ҳам таклифлар кўп эди. Лекин қониқтирадигани чиқмади.
- “Навбаҳор”нинг асосий кучи деб нимани айтган бўлардингиз?
- Мухлислар.
- “Навбаҳор”га ўтгач, олдингизга қўйган биринчи вазифангиз нима ва ашаддий ишқибозларга қандай гапингиз бор?
- Албатта, чемпионлик. Қани кўрамиз. Мақсадга эришишга максимал ҳаракат қиламиз. Қолгани Аллоҳдан. Мухлисларга ҳар қандай ҳолатда ҳам “Навбаҳор”га ишонишда, қўллаб-қувватлашда давом этинглар! Сизларни қўллаб-қувватлашингиз биз учун муҳим.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»