“Рома”да кутилмаган воқеалар рўй бермоқда. Жозе Моуриньонинг ишонган ўйинчиларидан бири Николо Дзаньоло бирданига жамоадан кетадиган бўлиб қолди. 23 ёшли универсал футболчи мураббийлардан ўзини навбатдаги ўйинларга жалб қилмаслигини сўраган. Вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар Италия терма жамоаси ўйинчисининг кутилмаган қадамини иккита сабаб билан изоҳламоқда.
Биринчидан, клуб раҳбарияти анчадан бери Дзаньолога ўзи кутган шартномани бермаяпти. Клуб хўжайинлари ҳужумкор футболчининг мавсум давомида барқарор ўйнай олмаслигини ва жароҳатларга мойиллигини инобатга олиб, катта маошли янги битим беришга шошилмаяпти.
Бу борадаги музокаралар кузнинг бошида тўхтатилган. Дзаньоло ва унинг агентлари клуб қишки таътил вақтида янги битим беришига умид қилганди. Амалда бундай бўлиб чиқмади. Раҳбарият мавсумнинг қолган қисмида футболчи нималарга қодирлигини яна бир карра исботлаши кераклигини талаб қилинди.
Иккинчидан, Николонинг бирданига кетиш қарорига келишига Италия кубоги доирасида “Женоа”га қарши ўтказилган учрашувдаги воқеалар сабаб бўлди. Гарчи пойтахт клуби рақиб устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиққан бўлса-да, мухлисларнинг Николога ҳуштакбозлик қилгани унга жуда оғир ботди.
Ана шу воқеадан кейин Дзаньоло ҳам кескин ҳаракат қила бошлади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган бу ўйинчига ҳар доим харидор кўп бўлган. Италиянинг деярли барча гранд клублари, Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигаси вакиллари Николони ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Вазиятни тўғри баҳолаган Рим клуби мутасаддилари ҳам футболчини сотиб юборишга тайёрлигини билдирди. “Рома” истеъдодли ўйинчини 35-40 миллион еврога трансфер қилишни кўзламоқда.
Трансфер мутахассислар Дзаньолонинг кетиши Элдор Шомуродовнинг трансферини осонлаштиришини таъкидламоқда.
Италия футболини ёритиб бораётган https://tuttoasroma.it сайти журналисти Роберто Молинарининг ёзишича, Дзаньоло сотиб юборилганидан кейин спорт директори Тьягу Пинто Шомуродовни сўраб келаётган жамоалар учун талабни пасайтиради.
Айни пайтда римликлар ҳар қандай харидордан Шомуродов учун 12-14 миллион евро бадал пулини дарров тўлаш ёки ёзда тўлаш мажбуриятини олишни талаб қилмоқда. Дзаньоло савдосида клуб ғазнасига мўмай даромад тушганидан кейин Элдор трансферидан кўзланаётган тушумнинг аҳамияти йўқолади ва Тьягу Пинто клубларга трансфер учун кейинчалик тўлаш ҳуқуқини тақдим қилиши мумкин бўлади.
Қишки трансферлар ёпилишига ўн кундан камроқ вақт қолаётган паллада Элдор Шомуродовга “Торино”, “Лилль” ва “Кремонезе” даъвогарлик қилмоқда. Легионеримизнинг ўзи Туринга кўчиб ўтишга розилик берган.
Ҳамюртимиз Италиядан четга чиқмоқчи эмаслиги Элдор учун 13-14 миллион евро беришга тайёр “Лилль”нинг йўлини ёпмоқда. Шунингдек, ҳужумчимиз А Сериянинг аутсайдер жамоаси “Кремонезе” чорловларини рад этган бўлса-да, бу клуб учинчи маротаба “Рома”га мурожаат қилиб, ўзбек футболчисини беришни сўраяпти.
Бундан ташқари, Николо Дзаньолонинг кетиши таркибда клуб мутасаддилари кутаётгандек янги ўйинчига жой очилиши, маошлар бюджетининг енгиллашишига ҳам таъсир қилади.
Хулоса қилиб айтганда, Дзаньолонинг клубдан кетиши нафақат Элдор Шомуродов, балки бош мураббий Жозе Моуриньо билан келиша олмай қолган нидерландиялик ҳимоячи Рик Карсдорп ва жаҳон чемпионатида қатнашганига қарамай, “Рома”да ўйин амалиёти берилмаётган уругвайлик Матиас Винанинг трансферига ҳам йўл очади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади