“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Жамоани 2021 йилнинг ёзида қабул қилиб олган португалиялик мутахассисга Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифачси юклатилган.
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Рома” бу мавсум Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, Моуриньо ўзига бошқа иш топишига тўғри келади.
Таъкидлаш керакки, Моуриньо вазифани бажариш учун қимматбаҳо трансферларга эҳтиёж борлигини таъкидлаб келади. Бироқ, спорт директори Тьягу Пинто ҳозирги футболчилар билан энг нуфузли мусобақа йўлланмасини қўлга киритиш мумкин, деган фикрни илгари сурмоқда.
Сўнгги пайтда португалиялик мураббий клубнинг трансфер сиёсатидан норозилигини билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди