23:07 / 27.02.2023
362

Хусайн Норчаев: "Дебютим омадли чиққанидан хурсандман"

Хусайн Норчаев: "Дебютим омадли чиққанидан хурсандман"

"Алания"нинг янги аъзоси илк учрашувдан кейин кичик интервью берди.

— Хусаин, қўлга киритилган ғалаба ва гол урганингиз билан табриклаймиз! Ўйин таассуротлари билан ўртоқлашинг
— Табрик учун раҳмат! Зафар қучсангиз, буткул ўзгача, ёқимли ҳислар бўлади. Дебют ўйинидаёқ ўйинга яхши қўшила олиб, гол уришга эришганимдан хурсандман.

— Ўйинга қўшилиб кетиш қийин бўлмадими?
— Унчалик қийин бўлмади. Аслида, атрофдаги ҳамма мени қўллаб-қувватлаяпти, маслаҳат беряпти. Клубда ажойиб коллектив жам бўлган ва шу сабабли ортиқча муаммоларга дуч келмадим.

— Адаптация жараёни қандай кечмоқда?
— Жараён яхши кетяпти. Мени яхши қабул қилишди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси билан бемалол тил топиша оляпмиз. "Алания" таркибидалигимдан хурсандман. Қўллаб-қувватлашгани, ёрдам беришгани ва илиқ қабул қилишгани учун барчага ташаккур!


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хусайн Норчаев: "Дебютим омадли чиққанидан хурсандман"