“Специя” фанатлари Шомуродов голига қандай муносабат билдирди?

1 дақиқа ўқиш658
“Специя” фанатлари Шомуродов голига қандай муносабат билдирди?

Элдор Шомуродов жорий мавсумдаги биринчи голини “Специя” – “Салернитана” учрашувида мексикалик дарвозабон Гильермо Очоа дарвозасига киритди.

Легионеримизга янги жамоаси - “Специя”даги голлари ҳисобини очиш учун 420-дақиқа керак бўлди. Бу аввалги жамоаларидагига қараганда бироз кўп.

“Специя” фанатлари Шомуродов голига қандай муносабат билдирди?

Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрь ойида Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов”дан Италиянинг энг қадимги жамоаси – “Женоа”га кўчиб ўтганидан кейин кучли бешлик чемпионатларидаги илк тўпини киритиш учун 250 дақиқа сарфлаган эди.

Ўзбек ҳужумчиси “Женоа”даги биринчи голини “Парма” дарвозасига киритган эди.

Бир мавсумда саккизта гол урганидани кейин “Рома”дан таклиф олган ҳужумчимиз пойтахт клубида ўзини кўрсатиши учун жуда қисқа муддат керак бўлди. Римликлар сафида Конференциялар лигаси саралаш турнирининг дастлабки учрашувида Элдор Туркияда “Трабзонспор” посбонини ожиз қолдирган ва бунинг учун ҳамюртимизга 82 дақиқа кифоя қилган холос.

Мухлислар илтимосини инобатга олиб, “Специя” ишқибозларининг Элдор Шомуродовнинг голига билдирган муносабатларини келтиришга қарор қилдик.

Marco Mazzi: Элдор энди навбатдаги голга тайёргарлик кўр!

Elia Luti: “Салернитана”га қарши учрашувда Элдорнинг голи бизга қимматли очко келтирди. Энди Флоренцияга борамиз. Реванш олиш керак. Қани, олға!

Massimiliano Logli: “Специя”га лойиқ ўйин!

Peri Andrea: Олға, Элдор!

Daniele Guidelli: Энди шанба куни “Фиорентина”га ҳам гол уришинг керак, Элдор!

Алекс Александров: Элдор, зўр иш қилдинг!

Marco Vimercati: Бу гол Элдорнинг йўлларини очиб юборади. Энди уни тўхтатиш қийин бўлади!

Marco Morini: Ўзбеклар ўз сўзини айтди.

Marco Morini: Ўзбекистондан ким бор?

Emilio Castellanotto: Элдор қуёш ботгач, бақувват овқат ейишга лойиқ ўйин кўрсатди.

Marina Borgato: Шунчаки ажойиб!

Александр Овчинников: Элдор ўзи танимаган ҳимоячидан тўпни зўр қабул қилиб олди

Luciano Sannino: Ниҳоят, Шомуродов гол урди!

“Специя” футболчилари навбатдаги учрашувни 8 апрель куни ўтказади. Шу куни Элдор Шомуродов жамоаси Флоренцияда “Фиорентина” меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?