Трансфер "бомба"си: "Трабзонспор" Шомуродов ва Нуньесни сотиб олмоқчи!

2 дақиқа ўқиш737
Трансфер "бомба"си: "Трабзонспор" Шомуродов ва Нуньесни сотиб олмоқчи!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Trabzonspor"
  • Элдор Шомуродов трансферини якунлашга яқин, бироқ "Башакшеҳир"
  • Умут Найирдан ташқари тахминан 5 миллион евро талаб қилмоқда.
  • Туркия клуби Шомуродов билан бирга "Ливерпул" ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Дарвин Нунесни ҳам таркибига қўшишни режалаштирмоқда. Ўтган мавсумда Шомуродов "Trabzonspor" форварди Пол Онуачу билан биргаликда 22 тадан гол уриб, Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурарига айланган.

Янги мавсумда Туркия чемпионлигини кўзлаган "Трабзонспор" трансфер бозорида портлаш ясашда давом этмоқда. "Ливерпуль" собиқ юлдузи Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олган трабзонликлар энди ҳужум чизиғини Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ва уругвайлик Дарвин Нуньес билан кучайтирмоқчи.

Туркиянинг нуфузли takagazete.com.tr нашри хабарига кўра, "Трабзонспор"нинг марказий ҳужумчи ўрни учун асосий ва биринчи рақамли нишони айнан Элдор Шомуродов бўлиб турибди.

Алмашув келишуви: Умут Найир + 5 миллион евро

Журналист Чағри Акташнинг маълум қилишича, "Трабзонспор" раҳбарияти "Башакшеҳир" ҳужумчиси Шомуродовни қўлга киритиш учун ўз форварди Умут Найирни алмашувнинг бир қисми сифатида таклиф қилган.

Ўзбекистонлик ҳужумчининг Туркияда маҳаллий (турк) футболчи мақомида ўйнаш ҳуқуқига эгалиги бу трансферни "Трабзонспор" учун янада жозибадор қилмоқда.

" 'Трабзонспор' Шомуродов трансферини якунлашга жуда яқин турибди. Бироқ 'Башакшеҳир' Умут Найирдан ташқари қўшимча равишда тахминан 5 миллион евро бадал пули талаб этмоқда", — деб ёзади инсайдер.

Шомуродов ва Дарвин Нуньес тандеми!

"Трабзонспор" бош мураббийи Фотиҳ Текке ҳужум чизиғида кўп гол урадиган тажрибали ва сермаҳсул футболчини кўришни истамоқда. Шу сабабли музокаралар суръати кескин тезлаштирилган.

Қизиғи шундаки, трабзонликлар фақат Элдор билан чекланиб қолмоқчи эмас. Агар Умут Найир "Башакшеҳир"га ўтса, клуб Шомуродов трансферидан ташқари, "Ливерпуль" ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Дарвин Нуньесни ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарияти ҳужум чизиғини бир вақтнинг ўзида икки нафар супер-топ форвард билан тўлиқ шакллантиришни мақсад қилган.

Тўпурарлар пойгасидаги устунлик

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Элдор Шомуродов "Трабзонспор" форварди Пол Онуачу билан биргаликда 22 тадан гол уриб, Туркия Суперлигасининг тенгсиз тўпурарига айланган эди.

Шомуродов трансферига қўшиб берилаётган Умут Найир эса ўтган мавсумда 9 та гол билан маҳаллий турк футболчилари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этган. Маълумот учун, Суперлига тўпурарлар рўйхатининг юқори қаторларини фақат легионерлар — Элдор Шомуродов, Пол Онуачу (22 тадан), Талиска (19 та), Муҳаммад Байо ва Виктор Осимхен (15 тадан), Мауро Икарди (14 та) эгаллашган.

Трабзонликларнинг яна бир етакчи тўпурари Фелипе Аугусто (13 та гол) яқинда Россиянинг "Зенит" клубига ўтиб кетгани боис, Шомуродов ва Нуньес трансфери клуб учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқларда улашинг!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?