date
views 329

Муроджон Аҳмадалиев матбуот анжуманида нималар деди?

Муроджон Аҳмадалиев матбуот анжуманида нималар деди?

Хабарингиз бор, иккинчи енгил вазн тоифасида иккита камар соҳиби Муроджон Аҳмадалиев 9 апрель куни Марлон Тапалесга қарши рингга кўтарилади.

Бўлажак жанг олдидан ташкилотчилар матбуот анжуманини ташкил этишди ва ушбу тадбирда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев бўлажак жанг ҳақида гапирди.

Техасда бўлиб турганимдан хурсандман. Ушбу жангга юз фоиз тайёрман. Ушбу кечада ажойиб жанг кўрсатаман. Мутлақ жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилганман. Бироқ мен ҳозир бор эътиборимни Марлон Тапалесга қарши жангга қаратганман. Шанба оқшомида ўзимни энг кучли жиҳатларимни кўрсатиб, уни мағлуб этишга ҳаракат қиламан.

Айни вақтда менда иккита чемпионлик камари бор ва мен уларнинг ҳар иккисини бўлажак жангда ҳимоя қиламан. Бизнинг жанг тенг курашлар остида ўтади деб ўйлайман. Мен бу жангга тайёрман. Хосе Романга қарши жангим фаолиятимдаги энг муҳими эди, энди мен ҳамма нарсамни ўртага қўйишга тайёрман ва камарларимни ишончли тарзда ҳимоя қилмоқчиман”, - деди Муроджон Аҳмадалиев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев матбуот анжуманида нималар деди?