Шоҳжаҳон Абдуллаев: Ҳудо хоҳласа, ўз уйимиздаги чемпионатда халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз
Бокс бўйича жаҳон чемпионати -86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев Қирғиз Республикаси вакили Адилбек Уулу 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Жангдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биз учун жаҳон чемпионати бошланди. Қирғиз Республикаси вакили устидан ғалаба қозондим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Қўллаб-қувватлаб турган ота-онам, мураббийларим, халқимизга катта раҳмат айтаман.
Тўғриси, жанг қийин ўтди. Чунки бу боксчи олдинроқ мени ютганди. Мана энди реванш жангида ғалаба қозондим.
Жаҳон чемпионати ўз уйимизда - Ўзбекистонда бўляпти. Шунинг учун мураббийларимиз фақат олдинга бориб, рақибга босим қилишни айтганди.
Кейинги рақибим қозоғистонлик боксчи. У ҳам ўзига яраша кучли. Умуман олганда, жаҳон чемпионатига кучсиз спортчи келмайди. Ҳамма яхши тайёргарлик кўради. Ҳудо хоҳласа, ўз уйимиздаги чемпионатда халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Шоҳжаҳон Абдуллаев.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг