18:08 / 13.05.2023
161

Асадхўжа Мўйдинхўжаев: Ёшликдан орзу қилиб келган биринчи чўққига етдим. Кейингиси, Олимпиада!

Асадхўжа Мўйдинхўжаев: Ёшликдан орзу қилиб келган биринчи чўққига етдим. Кейингиси, Олимпиада!

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун финал жанглари старт олди.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди. Боксчимиз қозоғистонлик Дулат Бекбаувга қарши жанг қилди. Беллашувда боксчимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Асадхўжа Мўйдинхўжаев терма жамоамизга илк олтин медални келтирган боксчига айланди ва 200 минг доллар пул мукофотига эга чиқди. Жангдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бизни қўллаб турган барчага катта раҳмат. Ёшликдан орзу қилиб келган биринчи чўққига етдим, деб ўйлайман. Кейингиси Олимпиада.

Чиройли ғалабага эришдик. Бунинг учун бутун халқимизга, куч бераётган юртбошимизга, отан-онамга катта раҳмат. Уларнинг дуолари билан муваффақиятга эришдик. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолиш йўқ. Олдимизда Олимпиада бор. Иншааллоҳ Олимпиада медалини ҳам қўлга киритамиз.

Дулат Бекбаувга аввалги Иорданияда ўтган Осиё чемпионати ярим финалида мағлуб бўлгандим. Хатолар устида ишлаб, яхши тайёргарлик кўриб, ғалабага эришдик. Реванш жангда ютдим, - деди Асадхўжа Мўйдинхўжаев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Асадхўжа Мўйдинхўжаев: Ёшликдан орзу қилиб келган биринчи чўққига етдим. Кейингиси, Олимпиада!