date

Франция: маданият, мода, ошхона ва футбол

Франция: маданият, мода, ошхона ва футбол

Бундан 350 йил аввал Франсуа де Ларошфуко "Францияда ҳамма нарса бўлиши мумкин" деб айтиб кетганди. Бу ҳақда "Fut.uz" хабар берди.

Дарҳақиқат шундай экан. Мамлакат маданиятга, мода, ошхона санъати ва футболга жуда катта эътибор қаратмоқда.

Ушбу давлатнинг майдони 552 минг км кв ҳисобланади. Аҳолисининг сони 66 миллион кишидан зиёд. Валютаси - евро.

"Бу ерда ҳамма нарса бўлиши мумкин", деб ёзишган XVII асрадаёқ. Французларнинг ўзлари ватанларини "Олтиқирра" деб аташади. Дарҳақиқат, бу давлат Жанубий ва Шимолий Европанинг чегарасида жойлашган. Атрофида еттита давлат билан чегарадош ҳисобланади. Бундан ташқари Ла-Манш бўғози ҳам шу мамлакат билан ёнма-ён жойлашган.

Айнан шу ерларда - қайнаб турган "қозон"да дунёнинг файласуфлари, маданий ва бадиий арбоблари дунёга келган. Мана шу жозибадорлик ва очиқлик мамлакатга кулфатларни ҳам келтириб чиқарди. Бу юрт жуда кўп уруш ва қирғинларни бошидан ўтказди.

Франция дунёга бир қатор буюк маданият, спорт, фан ва сиёсат арбобларини етиштириб чиқарди. Шарль де Голль республикачиларнинг ажойиб наминаси бўлган. Виктор Гюго, Жан-Жак Руссо, Вольтер ва Жан-Поль Сартрлар романтик адабиётнинг вакиллари бўлишган. Поль Сезанн ва Клод Моне каби рассомлар алоҳида мавзу.

Энг муҳими йирик спорт мусобақалари - Олимпиада ўйинлари, футбол бўйича Жаҳон ва Европа чемпионатлари, Европа Чемпионлар лигасининг илдизлари шу юртга келиб тақалади.

Таомлар... нимадан бошлашни ҳам билмайди, киши. Франциянинг алоҳида худудларига тўхталиб ўтмасдан шунчаки "bon appetit" иборасидан бошласак бўлади. Франциянинг ошхонаси худди бой табиати каби егуликка тўладир. Фуа-гра, кассуле, шукрут, буйабес, андулет ... бу номларни анчагача келтириш мумкин.

Францияда энг кенг тарқалган ва машҳур спорт тури бу - футболдир. Бу ерда қарийб 2 миллиондан зиёд лицензияга эга футболчилар бор. Бундан ташқари, мамлакатда бой спорт анъаналари сақланиб қолган. Регби бўйича Франция термаси 2011 йилда кумуш медални қўлга киритган.

Гандбол бўйича Олимпия чемпиони ҳисобланишади. Доимий равишда юқори савияли баскетболчилар, вело ва мотопойгачиларни етиштириб чиқаради. Теннис бўйича "Ролан Гаррос" мусобақасини айтмаса ҳам бўлади. Ҳар йили ўтказиладиган "Тур де Франс" велопойгасида 12 миллион мухлис йиғилади.

Футбол бўйича Франция чемпионати 1932/33 мавсумда профессионал босқичга қадам қўйди. "Реймс" жамоаси финалгача етиб бориб, фақатгина "Реал"га имкониятни бой берган.

Биринчи Еврокубокни 1993 йилда "Олимпик" жамоаси қўлга киритганди. Ўшада "Милан" жамоаси таслиқ қилинган. XXI асрнинг биринчи ўн йиллигида "Лион" жамоаси етти маротаба Франция чемпионатини ютиб олган.

Франция футболи ҳеч қачон машҳур ўйинчилар танқислигига учрамаган. Бу ерда Дидье Дешам, Жан-Пьер Папен, Жюст Фонтен, Лилиан Тюрам, Зайниддин Зидан ... номларни жуда кўп келтириш мумкин.

Аммо, учта ном борки улар ҳамиша энг машҳурлар сифатида тилга олинаверади. Улар Жюст Фонтен, Раймон Копа ва Мишель Платинилардир. Улар сўнг такрорланмас Зизу тилга олинади.

Мана шундай давлатда Евро мусобақаси давом этмоқда ва ва қизғин паллага кириб улгурди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франция: маданият, мода, ошхона ва футбол