14:11 / 27.05.2023
370

Плей-оффда ким билан тўқнаш келамиз? Колумбия ёки Япония?

Плей-оффда ким билан тўқнаш келамиз? Колумбия ёки Япония?

Кеча Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги U20 терма жамоамиз 3-тур баҳсида Гватемалани енгиб, 4 очко тўплаган холда гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди. Шу тариқа, ёшларимиз плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Эндиликда, уларга ким рақиблик қилиши мумкинлиги кўпчиликни қизиқитирган саволга айланмоқда. Биз, нариги гуруҳдаги холат ҳақида батафсил маълумот тақдим этамиз.

Бу гуруҳда Колумбия 6 очко билан плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Бу жамоа 3-турда Сенегалга мағлуб бўлмаса, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритади.

Шунда 2-ўрин масаласи Япония-Исроил ўйинида ҳал бўлади. Қитъадошларимиз ҳисобида 3, европаликлар ҳисобида эса 1 очко мавжуд. Бу баҳсда японлар мағлуб бўлмаса ҳам, 2-ўринни қўлга киритишади. Исроил ғалаба қозонса, нимчорак финалда бизга рақиб бўлади.

Шунга қарамай, вазият умуман бошқача кўриниш олиши ҳам ҳеч гап эмас. Агар Колумбия Сенегалга ютқазиб қўйса, унда гуруҳдаги вазият чигаллашади. Ғалаба туфайли Сенегалнинг очколари 4 тага етади. Япония-Исроил ўйинида "кунчиқар юрт" ўлкаси йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонса, гуруҳ ғолибига айланиб, Колумбия 2-ўринга тушиб қолиши ҳам мумкин.

Хуллас, плей-офф йўлланмаси учун курашда уч жамоа ичида энг яхши имконият Японияда. Улар Исроилга мағлуб бўлмаса, энг камида 3-ўрин билан нимчорак финалга чиқади.

"C" гуруҳида 3-тур ўйинлари бугун тунда — 28 майга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланади. Плеф-оффдаги рақибимизни мана шу ўйинлар якунлаганидан кейин билиб оламиз.

Ўзбекистоннинг нимчорак финал босқичида ўйини эса 30 майдан 31 майга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 02:00га белгиланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Плей-оффда ким билан тўқнаш келамиз? Колумбия ёки Япония?