21:07 / 05.07.2023
115

Ҳасанбой, Мужибилло ва Асадхўжа IBA чемпионлар сериясида жанг қилади

Ҳасанбой, Мужибилло ва Асадхўжа IBA чемпионлар сериясида жанг қилади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ярим профессионал форматда "IBA Pro Series" жанглар оқшомини жорий этган эди.
 
Ушбу сериядаги навбатдаги бокс оқшоми 15 июль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида бўлиб ўтади. Қувонарлиси шундаки, унда 3 нафар ҳамюртларимиз Ҳасанбой Дўсматов, Мужибилло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам иштирок этади.
 
Шунингдек, оқшомда кубалик таниқли Олимпиада ва жаҳон чемпионлари Арлен Лопес, Хулио Сезар Лакруз ҳам рингга кўтарилади.
 
Тўлиқ кадр қуйидагича кўриниш олди:
 
Аёллар:
-63 кг: Меган Де Клер (Нидерландия) - Гуадалупе Солис Акоста (Мексика)
 
-75 кг: Элиф Гунери (Туркия) - Валентина Ҳалзова (Қозоғистон)
 
Эркаклар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Мартин Сальвадор Молина (Испания)
 
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) - Хунарит Пиднуч (Таиланд)
 
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) - Дулат Бекбауов (Қозоғистон)
 
-80 кг: Арлен Лопес Кардона (Куба) - Имам Хатаев (Россия)
 
-92 кг: Хулио Сезар Лакруз (Куба) - Энмануел Рейс Пла (Испания)
 
Баҳслар 5 раунд давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой, Мужибилло ва Асадхўжа IBA чемпионлар сериясида жанг қилади