date
views 402

Шацких: «Аббосга омад тилайман, аммо у бораётган чемпионатда ўсиш қийин»

Шацких: «Аббосга омад тилайман, аммо у бораётган чемпионатда ўсиш қийин»

«Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких жамоа аъзоси Аббос Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасига кўчиб ўтаётганини тасдиқлаб, уни жамоада олиб қолишга уринганини айтиб ўтди.

«Аббос Файзуллаев билан сўнгги кунларда беш марта гаплашдим, аммо буни фойдаси бўлмади. Унинг кетаётгани мен учун кутилмаган ҳол бўлмади. Сабаби уни «Пахтакор»дан олиб кетаётганларни биламан. Аббосга омад тилаймиз, асосийси янги клубида четда қолмаса бўлгани, ҳар ҳолда у йўл олаётган чемпионат даражаси бошқа савияда ва у ерда ўсишга эришиш қийин. У ердаги ўйинлар ҳеч кимга қизиқмас, чемпионатнинг савияси ҳам ўсмайди. Унга омад тилаймиз.

Трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Файзуллаев ўрнига ўйинчи топишга улгурмаймиз. Маҳаллий ўйинчи олсак бўлади, аммо легионер таклиф этиш учун кеч бўлди. Нима ҳам дердим, бу Аббоснинг шахсий танлови. У ақлли ва тезкор футболчи, ўрнини топиб кетишига умид қиламан», - дейди Максим Шацких «Олимпик» - «Пахтакор» (0:2) ўйинидан кейин.

Аввалроқ, Аббос Файзуллаев 500 минг евро трансфер пули эвазига Тошкент клубидан Москванинг ЦСКА жамоасига ўтаётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси жамоалари УЕФА томонидан еврокубоклардан четлатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шацких: «Аббосга омад тилайман, аммо у бораётган чемпионатда ўсиш қийин»