Супероғир вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов Польшадаги бокс оқшомида рингга кўтарилди.
Ушбу жангда ҳамюртимизга қозоғистонлик Нурсултон Аманжолов рақиблик қилди.
6 раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ якунланди. Дастлабки раунддаёқ Лазизбек қозоғистонлик рақибини техник нокаутга учратди.
Бу Аманжолов учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлди. У бунгача 5 та жангда ғалабага эришганди.
Мулложонов эса ғалабали сериясини 4 тага етказиб олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар