Ҳусайн Норчаев: “Худо хоҳласа, терма жамоамиз билан Осиё чемпионатига йўл оламиз”

U-23 Осиё Кубоги саралаши 2-тури доирасидаги Гонконг – Ўзбекистон учрашувидан (0:10) сўнг Ҳусайн Норчаев баҳс ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биз бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Буни ҳисобда ҳам исботладик. Худога шукур бугунги ўйинда жамоамга фойдам тегганидан хурсандман. Эронга қарши муҳим ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизга байрам қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Худо хоҳласа, терма жамоамиз билан Осиё чемпионатига йўл оламиз.
- Бугунги ўйин осонроқ ўтгандек...
- Бунга сабаб дастлабки дақиқаларда гол урганимиз бўлса керак. Чунки бошидаги голларимиз орқали рақибларимиз ўйин тизгинини йўқотиб қўйишди. Шундан сўнг биз яна олдинга боришда давом этдик ва ўйинимиз анча мазмунли чиқди.
- 2 та баҳсда 6 та гол урган Ҳусайн Норчаев гол уришни соғингандек туйилмоқда...
- Шунақа деса ҳам бўлади. Тўғрисини айтсам, майдонга тушишни роса соғингандим. Барчаси учун яратгандан миннатдорман.
- Эронга қарши бўлажак баҳс ҳақида...
- Биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Юртимиз ва мухлисларимиз учун ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
- #Ҳусайн Норчаев
- #Осиё Кубоги
- #Ўзбекистон терма жамоаси
- #Гонконг учрашуви
- #Фикрлар билан ўртоқлашиш
- #Мухлислар учун ғалаба
- #Гонконг Ўзбекистон
- #Терма Жамоа
- #Ўйин Тайёрлиги
- #Ғалаба Ҳаракати
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…