date

Жасур Жалолиддинов: "Эроннинг провакацияларига эътибор бермадик ва ғалаба қозондик"

Жасур Жалолиддинов: "Эроннинг провакацияларига эътибор бермадик ва ғалаба қозондик"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Эрон билан кечган ҳал қилувчи баҳсдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор халқимизни ғалаба билан табриклайман. Кўпчилик иккита йирик ҳисобли ўйинимиздан кейин Эрон билан қандай ўйнашимизни кутганди. Лекин биз ўз кучимизга ишониб тургандик. Барча гап-сўзларни тугатдик, имкон қолдирмасдан ғалаба қозондик. Дуранг бизни қониқтиришига қарамай, биз фақат олдинга қараб ўйнадик. Рақиб эса вақт чўзишга, дурангга ҳаракат қилди. Бугунги ўйин ҳаммасини кўрсатиб қўйди",- дейди Жасур Жалолиддинов.

- Бугун ҳакамликка кўп эътирозлар бўлди...

- Ҳиссиётда бўлиб турадиган ҳолат. Иккита кучли жамоа тўқнаш келди. Ўйлайманки, ҳакам ўйинни яхши бошқарди.

- Одатда Эрон жамоалари футбол ўйнайди. Лекин бугун рақиб провакацилардан нарига ўтмади. Шуни билган ҳолда қандай тайёргарлик кўрдинглар?

- Осиё чемпионатлари орқали бу ҳолатлардан ўтиб келгандик. Бир йил ўтди. Уларнинг провакацияларига эътибор бермай, ўйин ҳақида ўйладик. Якунда ғалаба қозондик.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Жалолиддинов: "Эроннинг провакацияларига эътибор бермадик ва ғалаба қозондик"