20:48 / 23.09.2023
185

Веско Стешевич: "Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз"

Веско Стешевич: "Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз"

ОКМК - "Металлург" (2:4) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида бекободликлар бош мураббийи Веско Стешевич фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи ўринда рақибга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Уларда бугун айрим нарсалар ўхшамади. Биз эса муҳим ғалабани қўлга киритдик. ОКМК мухлислари учун бу ёқимсиздир. Лекин ўйин ёмон ўтмади. Режамиз биринчи бўлимда иш берди, 2та чиройли гол урдик. Иккинчи бўлим бошида эса устунликни ОКМКга бериб қўйдик, деб ўйлайман. Шунга қарамай ёмон ўйнамадик, яна гол уришимиз мумкин эди. Йигитлар ҳаракат қилишди. Рақиб зарбаларини блоклай олишди. Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз", - дейди Веско Стешевич.

- "Металлург" айнан ОКМКга қарши бошқача "настрой" қилади...

- Сиз буни мендан яхши биласиз. Биз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. ОКМК ва "Металлург" ўртасида яхши принципиаллик бор. Бу эса албатта футболнинг фойдасига ишлайди. Агарда бундай бўлмаганида бугун чиройли ўйин кўрмаган бўлар эдик.

- Бектемир Абдуманноновга нима бўлди?

- У ўринбосарлар жамоасида шуғулланмоқда.

- Сабаби нима?

- Буни ҳозир батафсил айтишни истамасдим. Бу клубнинг ички иши.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Веско Стешевич: "Қачонки сиз 4та гол урар экансиз, демак ғалабага муносиб ҳисобланасиз"