date
views 137

Осиё ўйинлари: Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалабали одимини давом эттирди

Осиё ўйинлари: Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалабали одимини давом эттирди

Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳсларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнги вакилимизнинг жанги ҳам якунланди.

-71 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев филиппинлик Марйон Пианар билан баҳс юритди. Бутун жанг мобайнида ўзининг чиройли ҳаракатлари билан устунликни қўлга олган, юртдошимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди юртдошимиз навбатдаги босқичда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши жанг қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари: Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалабали одимини давом эттирди