"Канело" ўзининг навбатдаги ғалабасига эришди

"Канело" ўзининг навбатдаги ғалабасига эришди

Лас-Вегасда бокс оқшоми бўлиб ўтди, кечанинг асосий жангида Сауль Альварес (60-2-2? 39 КО) ва Жермелл Чарло (35-2-1) супер ўрта вазн (76 кг) мутлақ чемпионлиги учун рингга кўтарилди.

Тўқнашув тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда бир овоздан "Канело" ғалаба қозонди - 119-108, 118-109, 118-109.

Мазкур жанг учун Чарло икки вазн юқорига кўтарилишга мажбур бўлган эди.

"Канело" эса, супер ўрта вазн тоифасидаги мутлақ чемпинолик мақомини сақлаб қолди. Бунгача у Жон Райдер ва Геннадий Головкинга қарши иккита ҳимоя жангини муваффақиятли тугатган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар