date
views 269

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Тошкентга кеч етиб келдик. Лекин ўз режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз"

"Эйр Форс" бош мураббийи: "Тошкентга кеч етиб келдик. Лекин ўз режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз"

Фото: championat.asia

Анжуманнинг иккинчи қисмида ироқликлар устози Аюб Одишо ва футболчи Иброҳим Байеш фикрларини билдириб ўтди.

"Муҳим учрашув кутмоқда. Ўйин даражасини икки жамоа ҳам тушуниб турибди. ОКМК ҳам, биз ҳам ўзимизга керакли очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз".

- Жамоа Тошкентга жуда кеч етиб келди ва ҳали машғулот ўтказмади. Бу дегани эртага тайёргарликсиз майдонга тушади. Сизни мазкур факторлар хавотирга солмаяптими?

- Тўғри. Лекин парвоздан олдин тонгда машғулот ўтказганмиз. Бизда фақат майдон ҳақида тасаввуримизни тўлиқ қилиб олишимиз қолди, холос.

- Эртанги ўйинда натижа кўнгилдагидек бўлмаса, раҳбарият сиздан талаб қилади. Лекин бугунги ўйинга етиб келишдан олдинги муаммолар, парвозлар, ташкилотчиликдаги тушунмовчиликлар таъсир қилишидан қўрқмайсизми?

- Ҳа биз кечикдик. Лекин бизнинг ўз режамиз бор. Буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

- ОКМК ҳақида мураббийда қандай тасаввур шаклланган ва рақибни қанчалик ўрганган?

- Авваламбор биз ўз жамоамизга ишонамиз. Биз рақибни хато қилишга мажбур қилиб, имкониятимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Ибраҳим Байеш (футболчи): - Бу муҳим ўйинлигини ҳис қилиб турибмиз. Ўзбек жамоалари билан яхши танишмиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Эйр Форс" бош мураббийи: "Тошкентга кеч етиб келдик. Лекин ўз режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз"