19:50 / 17.10.2023
206

Хитой бош мураббийи: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди"

Хитой бош мураббийи: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди"

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Александар Янкович Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйиндан аввал футболчиларга Ўзбекистон терма жамоаси бизга қараганда кучлироқ эканлигини ва улар бизни жазолаш учун ҳар бир хатомиздан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлагандим. Йигитлар майдонда меҳнат қилди. Шиддатли баҳс гувоҳига айландик, аммо хатоларимиз учун бадал тўладик. Ўз майдонида мағлуб бўлиш қониқарли натижа эмас, лекин жисмонан кучлироқ рақибга қарши юқори савияда кураша олиш биз учун жуда фойдали бўлди.

Яна таъкидлайман, кучлироқ рақибларга қарши ўйнаш биз учун фойда келтиради. Агар кучсизроқ рақибга қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонсак, заиф нуқталаримиз кўзга ташланмайди ва барчаси бинойидай кўринади. Ўзбекистонга қарши ўйин орқали хатоларимизни аниқлаб олдик. Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари олдидан бундай хатоларга қайта йўл қўймаслик чораларини топишимиз зарур. Бош мураббий сифатида барча масъулиятни ўз зиммамга оламан", – деди сербиялик мутахассис.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой бош мураббийи: "Кучли рақибга қарши ўйин фойда келтиради. Кучсиз рақибни ютсангиз, муаммоларни билиб бўлмайди"