Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр англиялик мухлисларнинг ўз футболчиларига қилаётган ҳуштакбозликлари ҳақида гапириб ўтди.
"Ҳақиқий англиялик мухлислар ўйинчиларни сўкмайди, уларга ҳуштак чалмайди. Мамлакат учун ўйнаётган ва ўз ҳаётини футболга бағишлаган йигитларга бу тарзда муносабатда бўлиш нотўғри!
Ушбу терма жамоа билан яхши хотиралар қолиши учун ҳамма нарса қилинг, аммо маданиятсизлик эмас!!!", - деди Харри. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия терма жамоаси мухлислари Жордан Хендерсонга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар қилгани омма эътиборига тушганди.
Маълумот ўрнида, кеча Беллингем Англия терма жамоаси таркибида Италия термасидан устун келди - 3:1. Шу тариқа, инглизлар "Евро-2024" саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, Германиядаги мусобақа гуруҳ босқичига йўлланмани нақд қилди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг