Суперлига 23-тури доирасида "Насаф" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич фикрларини билдирди.
- Илк навбатда "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман, улар бунга лойиқ эди. Бугун биз ҳар томонлама мағлуб бўлдик. Бу ушбу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз бўлса керак. Баҳсни жуда ёмон бошладик. Аммо ўйин давомида аста-секинлик билан ўзгартиришлар киритишга интилдик, бироқ бу амалга ошмади. Албатта, баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ Шойқуловнинг йўқлиги таъсирини ўтказди. Шунингдек, Ўринбоев майдонни тарк этгани ҳам бизга катта таъсир қилди.
- Ушбу футболчилар биз учун жуда муҳим. Лекин жамоа бир ёки икки футболчига боғланиб қолиши - жуда ёмон. Айрим футболчилар ўзларини кўрсатиш учун ҳаракат қилган бўлишлари мумкин, бироқ умуман олганда биз жуда-жуда ёмон ўйнадик. Чунки кўплаб футболчилар ўзларининг даражасидан пастроқ ҳаракат қилишди. Шу сабабли "Насаф"нинг ғалабасини адолатли деб ҳисоблайман ва улар янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қилишлари мумкин бўлганди деб ўйлайман.
- Ўринбоевнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Эртага уни тиббий текширувлардан ўтказамиз. Умид қиламанки, жароҳат жиддий эмас. Албатта, бироз қўрқинчли ҳолат, лекин барчаси яхши бўлишига ишонамиз.
- "Металлург" олдингиларига қараганда кучсизроқ ўйнади.
- Айтганимдек, айрим футболчиларимнинг йўқлиги, Ўринбоевнинг жароҳат олиши таъсир қилди. Баъзи футболчиларнинг бугунги ўйинлари умуман ёқмади. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди