ОЧЛ. "Навбаҳор" Эронда "Нассажи Мазандаран"ни мағлуб этди

1 дақиқа ўқиш325
ОЧЛ. "Навбаҳор" Эронда "Нассажи Мазандаран"ни мағлуб этди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Нассажи Мозандарон" - "Навбаҳор" учрашуви якунига етди. Унда ҳамюртларимиз ишончли 1:3 ҳисобида зафар қучди.

Икки голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди, яна бир гол эса Игорь Голбан номига қайд этилди. Майдон эгаларининг ягона голини Муҳаммадризо Озоди киритди.

Шу тариқа, "лочинлар" очколари сонини 10 тага етказиб, гуруҳда иккинчи ўринда қолди. Эронликлар ҳисобида 3 очко мавжуд ва улар 3-поғонадан жой олган.

Самвел Бабаян шогирдлари ушбу ғалаба эвазига деярли плей-офф масаласини ҳал қилди. Энди улар "Ал-Ҳилол" билан гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Иккинчи ўринни олган тақдирда ҳам наманганликларнинг очколари эвазига гуруҳдан чиқиши кутилмоқда. Бироқ воқеалар ривожи тубдан ўзгариб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шу боис масала тўла ҳал этилганича йўқ.

ОЧЛ. "Нассажи Мазандаран" - "Навбаҳор" 1:3

Голлар: Игор Голбан 7', Остон Ўрунов 21', 46', Моҳаммад Реза Азади 68'

"Нассажи Мазандаран": 1 . Моҳаммад Рашид Мазаҳери, 3 . Ваҳид Моҳаммадзадеҳ, 4. Амир Жанмалеки, 55. Мерсад Сеифи, 8. Фаршид Эсмаэили (22. Ноно 53'), 88. Эсмаэил Бабаэи, 96 . Моҳаммадреза Аббаси, 5. Саэид Ҳоламалибеиги, 6. Меҳрдад Абди (11. Маҳмуд Ҳаэд Раҳмати 85'), 10. Ҳусеин Замеҳран (81. Ариа Барзегар 64'), 9. Моҳаммад Реза Азади.

Захира: 50. Амирҳоссеин Самдалири, 99. Алаа Аббас, 70. Амирҳусеин Мажори, 80. Ҳассан Эмдади, 77. Эҳсан Ҳусеини, 66. Моҳаммадреза Меҳдизадеҳ, 29. Моҳаммадреза Тораби, 84. Амирреза Резапоур, 44. Комеил Ҳорбани.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров (4. Азим Ахмедов 88'), 13. Филипп Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (19. Дониёр Абдуманнопов 78'), 21. Темурхўжа Абдухолиқов (77. Асадбек Собиржонов 78'), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич.

Захира: 12. Игнатий Нестеров, 20. Музаффар Мўминов, 27. Шахбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 91. Тома Табатадзе, 98. Даврон Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Филипп Иванович 73', Жамшид Болтабоев 90+4'

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?