Файзуллаевни 30 миллион еврога сотинглар...

2 дақиқа ўқиш1.3K
Файзуллаевни 30 миллион еврога сотинглар...

Россия Премьер-лигаси ўзбек футболчилари учун Европага трамплин ҳисобланади. Айниқса, Элдор Шомуродов уч йил муқаддам “Ростов”дан кучли бешлик чемпионатлари қаторига кирувчи А Серияга трансфер қилинганидан кейин унинг йўлини такрорлашни истайдиганлар кўпайди.

Европани кўзлаётган футболчиларимиздан яна бир Аббосбек Файзуллаев. Августда “Пахтакор”дан ЦСКАга ўтган легионеримиз келажакда кучли лигаларда ўйнаш истаги борлигини яширмаяпти.

Ўз навбатида, россиялик футбол ишқибозлари ҳам ўзаро муҳокамаларда ўзбек легионери масаласига алоҳида эътибор қаратган.

Sports.uz портали россиялик фанатларнинг Файзуллаев ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қилишда давом этади.

Артем Гладских:

Аббос ҳурматимизни қозонди. Мана талант!

KasperSurgut:

Аббос бир йилдан кейин Европанинг кучли лигаларида жавлон ураётган бўлади. ЦСКА жуда сифатли ўйинчини олди. Уни кучли клубларга трансфер қилиш ҳам қийин бўлмайди.

Pok_Toholo:

Аббоснинг ҳужум қилаётгандаги енгил ҳаракатлари ва техникаси ҳайратга соляпти. Барчасини юзидаги табассум билан амалга оширяпти. Бу борада ЦСКАда порлаган Вагнер Лавга ўхшаш томонлари бор экан.

Angry Horse:

Аббосга мухлислик қиляпман, жамоанинг ҳақиқий моторига айланди. Скаутлар ҳам ҳар доим “хода” ўйинчиларни олиб келмасдан, ишласа зўрларини топа оларкан.

CooL-CooL:

Аббоснинг омади келди. Агар санкциялар бўлмаганда, ўйинчиларни бошқа томонлардан қидириб юришар эди.

Riverman1980:

Владимир Федотов яна бир техникаси зўр ўйинчини кашф қилди.

Shuller18:

Файзуллаев техникасини намойиш қилишдан ташқари, майдонда меҳнат ҳам қилмоқда. Айнан меҳнаткашлик қобилияти Карраскалга етишмаган эди. Ҳозир “Динамо”га ўтиб ҳам, ҳеч нимани қойиллатгани йўқ. Қолаверса, “Динамо”нинг ҳозирги мураббийи Лотин Америкаси футболчилари билан ишлашда катта тажрибага эга.

Ибн Хоттабич:

Аббос жамоа мотори. Жуда енгил ва юмшоқ ўйнайди. Тўп билан ҳаракалари ёқади. Бу йигит икки қадам олдинни кўзлаб ўйнайди. Майдонни кўра олиш қобилияти зўр. Шунча иқтидори билан қора меҳнатдан қочмайди.

Гоша Петров:

Файзуллаев трансферида “Паулиньо, Язижи, Тукавинни кутган эдик, бор-йўғи Файзуллаев, дегани келди”, деб жар солган шарҳловчилар ва уларни қўллаб-қувватлаган айрим фанатлар ҳозир қаерда? Қанисизлар, овоз беринг!

Алексей Полиенков (Гоша Петровга жавобан):

Файзуллаев бир порлашини ҳеч ким кутмаган эди. У Ўзбекистон чемпионатида ҳам бошқалардан ажралиб турмаган. ЦСКАга захира ва келажак учун олиб келинган эди. Лекин амалда ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди.

Новый тренер ФК Спартак:

Файзуллаевни қишда туркларга 30 миллион еврога сотинглар!

Алексей Полиенков (Новый тренер ФК Спартак фиурига жавобан):

Шошиб арзон бериб юборишмаса бўлди...

Андрей Бирюков:

Ҳозирдан кўп мақтамайлик. Аббоснинг жамоада ишлари юришиб кетди, гол урди, бир неча голли узатмалар берди, ЦСКА учун курашяпти, балли! Лекин ЦСКА тарихида фаолиятини зўр бошлаб, кейин кўринмай кетган ўйинчилар ҳам бўлган.

Brennet (Андрей Бирюковга жавобан):

Ваҳима қилманг. Головиннинг порлаётганига бир қаранг. У ҳозирда ЦСКАда ҳам, Россияда ҳам эмас.  Европада ўйнаяпти. Шунинг учун Аббосбекнинг зўрлигини тан олайлик, чунки у ҳозир биз мухлисларни қувончига сабаб бўляпти.

Arthur Nowack:

Селекция бўлимидагилар истаса ва ишласа, Аббосдек яхши футболчи топа олар экан.

TheSportNik:

Бошида айрим фанатлар ЦСКА скаутларига “Кимни олиб келдинг?”, деб дағ-даға қилганди. Ўзбек футболчисини эса, аввалдан мақтаб келишган, “Ўзбек Мессиси”, деб аташган эди.

Юрий Король:

Аббосни бошқа клубга камида уч йилдан кейин трансфер қилиш лозим.

Groznyi2024:

Кучли клублар Аббосни олиб кетса керак!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?