18:25 / 16.11.2023
254

Мухтор Қурбонов Туркманистон билан ўйин ва терма жамоамизнинг рақобатга муҳтож чизиғи ҳақида фикр билдирди

Мухтор Қурбонов Туркманистон билан ўйин ва терма жамоамизнинг рақобатга муҳтож чизиғи ҳақида фикр билдирди

ОКМК жамоаси раҳбариятида фаолият юритаётган, ўз вақтида терма жамоамиз либосида бир нечта учрашув ўтказган Мухтор Қурбонов Туркманистон ва Эрон билан ўйинлар, терма жамоамизнинг бугунги куни ва рақобат керак бўлган позициялари ҳақида гапирди.

- Аввалги ва ҳозирги футболни солиштириш қийиин. Икки давр ўртасида тактик томонларда фарқ бор, деб ўйлайман. Биз тўп тепган пайтда маҳоратли ва кучли дриблингга эга футболчилар кўп эди, дея оламан. Ҳар бир клубда 5-6 нафар футболчи ажралиб турар эди. Ҳозирда позициясига қараб барчаси бир хил. Терма жамоамиз бугунги кунда яхши шаклланиб улгурди. Фалсафа ўзгарди. Мураббий имзоси кўриниб турибди. Ўйинни бориши кўпроқ етакчиларга боғлиқ.

- Аҳамият берган бўлсангиз мураббий ўртоқлик учрашувларида кўпроқ ҳимояга эътибор берди. Футболчиларнинг потенциалини текшириб олди. Нималарга қодирлигидан хабари бор. Футболда ҳимоя мустаҳкам бўлса, ҳужумга қўрқмасдан ўтсангиз бўлади. Фикримча, ички чемпионатимизда кўп жамоалар тўпни олиб қўйиш, тез қарор чиқаришда оқсашмоқда. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бир қадам қолади. Мана энди ҳам мундиалга чиқишимиз керак.

- Туркманистон билан икки хил савиядаги жамоалар тўқнаш келади. Тактик ва жисмонан тайёр бўлган жамоалар футболда ютмоқда. Туркманистон ҳам анойилардан эмас. Менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳар бир рақибга жиддий қараш лозим. Ўша Ҳиндистон, Тайвань, Таиланд каби жамоалар ҳам футбол ўйнашни ўрганди.

- Ҳавотирли томони, Туркманистон билан сунъий майдонда ўйнашимиз. Майдон талабга жавоб бермаслиги натижасида керак бўлмаган жароҳатлар юз беришидан ҳавотирдаман. Иккала ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишимизга ишонаман.

- Менимча, ҳимоямизда озгина муаммойимиз бор. Ҳужумга тез ўтишда ҳам камчиликларимиз кўзга ташланяпти. Сўнгги ўйинлардан келиб чиқиб айтганда, дарвозабон ва гол урадиган ҳужуми етишиб чиқиши қийин бўляпти. Катанецга ишонч билдирилди. 2 йил бу етарлича вақт, деб ўйлайман. Учинчи йил қилинган ишлар самарасини кўрамиз, деган умиддаман.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мухтор Қурбонов Туркманистон билан ўйин ва терма жамоамизнинг рақобатга муҳтож чизиғи ҳақида фикр билдирди