
Туркия футбол федерацияси 94 нафар футбол ҳакамини мамлакатда рўй берган ҳарбий тўнтаришга уринишдан кейин бошланган ялпи тозалаш ишлари доирасида ишдан бўшатди.
Бундан олдинроқ шу сабаб билан федерация раҳбарияти тўла таркибда истеъфога чиқарилганди.
Шундан сўнг, Туркия футбол федерацияси давлат идораларининг ташкилот ишига аралашиши сабабли УЕФА ва ФИФА аъзолигидан чиқарилиши мумкинлиги, бунинг ортидан Туркия терма жамоаси 2018 йилги ЖЧ учун саралаш турниридан четда қолиши ҳақида хабар берилганди.
Шу вақтгача Туркиядаги турли соҳаларнинг 80 мингдан ортиқ хизматчиси сиёсий воқеалар туфайли ўз ишидан айрилган.
Манба: Tribuna.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар