АПЛ 15-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Манчестер Сити" баҳси бўлиб ўтди. Унда "шаҳарликлар" рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Леон Бейли томонидан 74-дақиқада киритилган гол бирмингемликларга 3 очко тақдим этди.
Очколари сонини 32 тага етказиб олган Эмери шогирдлари АПЛ турнир жадвалида "Сити"ни ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилиб олди. 30 очкоси бор "шаҳарликлар" 4-поғонани банд этган.
7 декабрь, 01.15, «Вилла Парк»
"Астон Вилла" – "Манчестер Сити" 1:0
Гол: Бэйли 74'
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингАстон Вилла – Мартинес, Конса, Диего Карлос, Пау Торрес, Динь (Морено, 90), Бэйли (Диаби, 85), Макгинн, Тилеманс (Рэмзи, 85), Камара, Дуглас Луис, Уоткинс (Дуран, 90).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Гвардиол, Стоунз, Аканджи, Льюис (Матеуш Нунеш, 68), Бернарду Силва, Фоден (Бобб, 73), Холанд, Альварес (Ковачич, 68).
Огоҳлантиришлар: Стоунз (45), Льюис (53), Уоткинс (60), Камара (87).