Суҳроб Нуруллоев: "Бу йил ҳаммаси биз ўйлагандек бўлди"

1 дақиқа ўқиш266
Суҳроб Нуруллоев: "Бу йил ҳаммаси биз ўйлагандек бўлди"

“Насаф” клуби 2023 йилги мавсумда Кубокларни қўлга киритди, чемпионатда “Пахтакор”дан кейин иккинчи ўринни банд этди.

Жамоа сафи иқтидорли футболчилар билан тўлдирилганини барчамиз биламиз. Улардан бири Суҳроб Нуруллоев. Бу ўйинчи айниқса, жорий чемпионатда анча ўсишга эришди.

У жорий йилда Суперлигада 23 та ўйинда 1 та гол урди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогида 6 та учрашувда майдонга тушди. Суперкубокда ҳам иштирок этди. Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида мунтазам ҳаракат қилди.

Бир сўз билан айтганда, Нуруллоев мураббийлар томонидан берилган имкониятдан фойдаланди ва ўз меҳнати билан жамоасининг етакчиларидан бирига айлана олди.

- Суҳроб, "Насаф" бу йил ажойиб мавсумни ўтказди. Лекин якунда чемпионликка эриша олгани йўқ. Бошқа қўлга киритилган муваффақиятлар чемпионлик ўрнини босадими? Умуман, чемпионат ҳақида фикрларингиз?

- Ҳа, албатта, “Насаф” бу йил жуда яхши мавсум ўтказди. Бошқа совринларга эришиш ҳам осон бўлмади. Чемпионатда ҳам охиригача курашдик. Умуман олганда, бу йил ҳаммаси биз ўйлагандек бўлди.

- Сизга жиддий таклифлар борлигини ҳам эшитмоқдамиз. Легионерга айланишингиз ҳам мумкинми? Бу режангизда борми?

- Таклифлар бўлиб турибди. “Насаф” билан гаплашиб кейин бир қарорга келаман.

- Бу мавсумда анча ўсишга эришдингиз ва мухлисларнинг меҳрини қозондингиз. Қаердан куч олдингиз?

- Мухлисларнинг ишончи ва жамоамдагилар билан ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, ўзаро тушуниб ҳаракат қилдик.

- "Насаф" учун энг оғир ва ёқимли ўйинлар сифатида қайсиларни айта оласиз?

- “Ал-Садд” билан ўз уйимиздаги ўйин ва финалда “Пахтакор”га қарши ўтказилган учрашув, деб ўйлайман.

- “Насаф” Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли қатнашиб гуруҳдан чиқа олди. Жамоа ОЧЛда қаергача бора олади, деб ўйлайсиз?

- ОЧЛда анчагина тажрибага эга бўлдик. Худо хоҳласа, каттароқ мақсадлар қўйилган ва бунга жамоанинг потенциали етади.

Шуҳратбек Жўраев.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?