01:02 / 16.01.2024
211

Пабло Саббаг: "Ўзбекистонга қарши дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди"

Пабло Саббаг: "Ўзбекистонга қарши дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди"

Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Сурия (0:0) учрашувидан сўнг араблар ҳужумчиси Пабло Саббаг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик, лекин Ўзбекистон кучли жамоа эди. Менимча, дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди.

Эндиликда тикланиб, гуруҳ етакчиси бўлган Австралияга қарши тайёргарлик кўришимиз лозим.

Рақиб кучли ҳимояга эга. Улар уч нафар ҳимоячи билан зич ҳимояланишди, уни "ёриб ўтиш" эса мушкул эди.

Бундай ўйинларда ҳужумчи рақиб билан тўп учун курашда иштирок этиши ва жамоага кўпроқ ёрдам бериши керак эди ва Ўзбекистонга қарши баҳсда шундай вазифани бажардим.

Кейинги ўйинда голли имкониятларга эга бўламан, деган умиддаман. Австралияга қарши баҳс осон бўлмайди ва бунга жиддий ҳозирлик кўрамиз", – деди 26 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Сурия гуруҳ босқичининг 2-турида Австралияга қарши баҳс олиб борса, Ўзбекистон МТЖ Ҳиндистон билан беллашади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пабло Саббаг: "Ўзбекистонга қарши дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди"