
Ўзбекистон терма жамоаси ва яқинда Қаршининг "Насаф" клуби аъзосига айланган Бобир Абдихолиқов "Ордабаси" жамоаси ва мухлислари билан хайрлашди.
"Қадрли "Ордабаси" мухлислари! 2023 йилда клубнинг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз сабаб "Ордабаси" илк бор Қозоғистон чемпионига айланди. Албатта, бу чемпионликда сиз мухлисларнинг ҳиссангиз катта. Фаолиятимни жонажон "Насаф"да давом эттиришга қарор қилдим.
Шуни унутмангки, мен ҳеч қачон "Ордабаси"ни, Чимкент шаҳри ва сиз азиз мухлисларни унутмайман. Доим сизларнинг мухлисингиз бўлиб қоламан. Ҳурмат билан Бобир Абдихолиқов", - деб ёзди Абдихолиқов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳужумчи Қозоғистон клуби билан мамлакат чемпионига айланди ва кубок финалига қадар етиб борди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар