date
views 335

Энди футбол ўйинларида кўк карточка жорий этилади

Энди футбол ўйинларида кўк карточка жорий этилади
Футболда кўк карточка жорий этилиши мумкин. The Telegraph нашрининг хабарига кўра, Халқаро футбол ассоциацияси уюшмаси (IFAB) бу борада қарорни қабул қилган ва тез орада эълон қилади.

Ҳакам ушбу карточкани ҳужумни қасддан тўхтатишга қаратилган қўполлик учун, шунингдек, ўйин расмийлари билан келишмовчилик бўлган партда кўрсатади.

Кўк карточка олган футболчи 10 дақиқага майдондан четлатилади. Иккита кўк ва кўк+сариқ карточка олган ўйинчига қизил карточка кўрсатилади.

Карточка яқин орада топ-турнирларда пайдо бўлмайди, бироқ, уни ёзда Англияда синаб кўриш мақсад қилинган. Масалан, эркаклар ва аёллар футболидаги Англия Кубоги мусобақаларида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Энди футбол ўйинларида кўк карточка жорий этилади