200
Самвел Бабаян: "Натижа адолатли бўлди. Рақиб майдонига шунчаки ўйин ўтказиш учун бормаймиз"
ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" — "Ал Иттиҳод" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида...
- Бугун ўз стадионимизда муҳим ўйин ўтказдик. Бундан ташқари, жорий мавсумдаги очилиш учрашуви эди. Муаммоларимизни инобатга оладиган бўлсак, оптимал формада эмаслигимиз аниқ. Баъзи футболчиларимиз етиб келганига бир ҳафта бўлди. Ўйинчиларнинг тўп орқали алоқага киришишида сезилар-сезилмас муаммолар мавжуд эди. Шунга қарамай, йигитлар уюшқоқ ва зич ўйин намойиш эта олишди. Энг муҳими, тўпга ташналик эди. Биз майдоннинг ҳар бир қисмида курашдик, бунинг учун йигитлардан миннатдорман. Натижага келсак, табиийки, Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Уларга қарши очиқ футбол намойиш этиш қимматга тушиши мумкин эди. Ўйлашимча, натижа адолатли бўлди.
- Иброҳим Йўлдошев жароҳат олганидан сўнг Йован Жокични марказий ҳимояга туширдингиз. Янги мавсумдан Жокични янги позицияда кўрармиз?
- Дарҳақиқат, бу зарурият эди, чунки Йўлдошев жароҳат сабабли иштирок эта олмади. Аммо таркибни ҳисобга оладиган бўлсак, бизда топ даражадаги футболчилар сони чекланган. Шунинг учун Жокични бошқа нуқтага қўйдик. Жокич бугун ишончли ўйин намойиш этди. У энг ишончли футболчилардан бири, шунинг учун унга исталган позицияни бемалол ишониб топшириш мумкин.
- Жамоага янги таклиф этилган Фарруҳ Сайфиев ва Одил Ҳамробеков Осиё кубоги сабабли "Навбаҳор" йиғинида иштирок этмади, лекин бугунги ўйин кўрсатдики, бу икки футболчи жамоага жуда тез мослашди. Қолган янги футболчиларда бу жараён қандай кечмоқда, шунингдек, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар клубда янгилик бўлиши мумкинми?
- Юқоридаги футболчиларга мослашиш учун кўп вақт талаб этилмаса керак. Шунигдек, бугун Руслан Жияновни ҳам эътироф этишим жоиз, у яхши ўйнади, кўп ишлади, рақиб дарвозаси ёнида хавф туғдира олди. Энг асосийси, у мудофааланишда уюшқоқлик билан ёрдам берди. Вазият шундайки, трансфер ойнаси очиқ, лекин энди келадиганлар Чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Аммо бизнинг оптимал бюджет чекланган. Шу боис, танловларни чеклаганмиз. Менимча, бугунги кунда етарлича футболчиларга эгамиз. Буни клуб раҳбарияти билан муҳокама қиламиз.
Бугун ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Учрашувнинг бу даражада кескин бўлишига сабаблар бор. Эҳтимол, рақиб даражасига эътибор бериш лозимдир. Улар Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Икки футболчиси Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Шу боис, ўйин биз учун қийин бўлди, айниқса, дастлабки баҳс бўлгани учун. Биз ҳали оптимал формада эмасмиз. Ўйиндан ўйинга ҳақиқий даражамизга чиқиб борамиз. Шуни аниқ айтишим мумкин, рақиб майдонига шунчаки иккинчи жамоа бўлиб ўйин намойиш этиш учун бормаймиз. Буни "Навбаҳор" ва ўзбекистонлик мухлисларга исботлаганмиз. Биз рақиб майдонига ўз ўйинимизни кўрсатиш ва керакли натижага эришиш учун борамиз. Ўйлайманки, жавоб ўйинини юқори даражада ўтказамиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади