23:30 / 19.03.2024
123

Максим Шацких: "Ёш футболчилар ҳар доим ҳам стабил ўйнай олишмайди"

Максим Шацких: "Ёш футболчилар ҳар доим ҳам стабил ўйнай олишмайди"
"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Суперлигадаги старти ҳақида хулоса қилди. У "Пахтакор"нинг натижалари ҳақида қуйидагича изоҳ берди.

"Мавсум бошланишидан аввал ёшлар қандай ўйин намойиш этишади деган шубҳали фикрлар янграётганди. Бироқ жамоамиз мавсумни ишончли тарзда бошлади ва натижалар билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

"Сурхон"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этдик ва ўз уйимизда "Насаф"дан яхшироқ ўйнадик, аммо устунлигимизни ҳисобда намойиш эта олмадик. Икки учрашувдан сўнг, "Пахтакор" шундай ишончли ўйин намойиш этади деган туйғу пайдо бўлди, лекин ёш футболчилар стабил ўйнай олишмайди. Бу факт.

Ҳужумкор ва жозибали ўйинлардан кейин мантиқсиз ва қийин учрашувлар учраб туради. "Локомотив"га қарши кечган баҳс буни исботлаб берди. "Темирйўлчилар"га қарши ўйинда ўйинимиз чиқмади ва барча режаларимиз тескарисига амалга ошди. Бундай омадсиз ҳолатлар бўлиб туради. Бу табиий ҳол.

Хулоса чиқариб ишлашда давом этамиз. Биз мағлубият чоғи айбдорни изламаймиз. Ўша кунги натижани эса оқлаш ниятим йўқ. Бироқ "терма жамоа"чилар йиғинлардан олдинги ва терма жамоа йиғинларидан кейинги ўйинларни яхши ўтказа олмаслиги табиий ҳол, лекин бу фактор биз учун баҳона бўла олмайди.

Биз йигитларга ишонишда ва меҳнат қилишда давом этамиз" - дея изоҳ қолдирди Максим Шацких ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан бирида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: "Ёш футболчилар ҳар доим ҳам стабил ўйнай олишмайди"